Туркиянинг Маниса вилоятида поезднинг микроавтобус билан тўқнашуви оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Hurriyet’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Поездда қишлоқ хўжалиги ишчилари бўлгани маълум.
Воқеа жойига қутқарувчилар ва тез ёрдам машиналари етиб келди.
Қурбонлар сони ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)