Канада ҳукумати Арктикада янги илмий экспедиция бошланганини маълум қилди. Ушбу тадқиқот натижалари Арктикадаги континентал шельфни узайтириш ҳамда шунинг асосида мамлакат чегараларини кенгайтириш мақсадида БМТга киритиладиган талабномага фактик асос бўлиб хизмат қилади, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Канада ТИВ сайтида чоп этилган хабарномада экспедицияда канадалик олимлар билан бир қаторда АҚШ, Швеция ва Дания вакиллари ҳам иштирок этилиши таъкидлаб ўтилди.
Экспедиция 22 июль куни старт олади — CCGS Louis S.St-Laurent музёрари Дартмутдан йўлга чиқиб, ишнинг биринчи босқичи доирасида Норвегияга йўл олади.
Ҳозирча фақат Россия ва Дания Арктикадаги шельфни кенгайтириш бўйича талабнома киритган.
Изоҳ (0)