Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Голливуд актёри Леонардо ди Каприо Франциянинг Ницца шаҳрида содир этилган теракт қурбони бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

20 июль куни Сен-Тропеда ди Каприо шафелигидаги жамғарма хайрия гала-тушлигини ташкил этди. Тадбир давомида ўтказилган савдода Пабло Пикассонинг асарлари сотилди. Тадбирда кўплаб кино юлдузлари ва меценатлар иштирок этди.

Ди Каприо жамғармаси тушлик давомида жами 45 миллион доллар тўплади. Бу маблағнинг бир қисми Ницца қурбонларининг оилаларига ёрдам тариқасида тарқатилади, бир қисми эса бошқа хайрия лойиҳаларига йўналтирилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Эрдўғоннинг ҳокимиятда қолиши Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади? Экспертлар фикри
Маҳаллий
“Адолат” партияси Ўзбекистон президентлигига номзодини тасдиқлади
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди