Facebook Messenger’нинг бир ойлик аудиторияси 1 миллиард кишидан ошди. Бу ҳақда, ижтимоий тармоқ баёнотига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Facebook’дан алоҳида дастур сифатида ишловчи ахборот алмашиш сервиси фойдаланувчиларининг умумий миқдори тез суръатлар билан ўсмоқда, деб маълум қилди Messenger бўлинмаси раҳбари Дэвид Маркус.
Унинг сўзларига қараганда, ҳисоб-китобларда хабар йўлловчи минглаб ботлар инобатга олинмади.
Фойдаланувчиларнинг мутлақ сони бўйича Facebook’нинг ўзи ҳамон биринчи ўринда: март ойининг охирида унинг ойлик аудиторияси 1,6 миллиард кишига, кунлик аудиторияси эса 1,1 миллиард кишига тенг эди.
Изоҳ (0)