Уэльс терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби аъзоси Гарет Бэйл уйланишга қарор қилди. У ўзининг болаликдаги севгилиси Эмма Райс-Жонснинг қўлини сўради, деб ёзди «ISport».
Бэйл 27 ёшини нишонлаган туғилган куни вақтида Эмманинг қўлини сўради. Бахтли аёл эса Гаретнинг сўровига «Ҳа!!!» деб жавоб қайтарди. Бу ҳақда футболчининг ўзи «У ҳа деб жавоб берди! Мен бу туғилган кунни узоқ вақт унутмайман» деб Twitter саҳифасида изоҳ қолдирди.
Гарет ва Эмманинг икки нафар қизалоғи бор. Айни вақтда улар ёзги таътилни биргаликда ўтказмоқда.
Изоҳ (0)