Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Перунинг икки минтақасида бир кун ичида икки турист селфи тушаман деб ҳалок бўлди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.

Гокта шаршараси. Фото: South China Morning Post

Гокта шаршараси. Фото: South China Morning Post

Мамлакат шимоли-шарқидаги Бонгара провинциясида 28 ёшли кореялик турист дунёдаги энг баланд шаршаралардан бири бўлган Гокта фонида селфи тушаман деб 500 метр баландликдан қулади. Воқеа 29 июнь куни содир бўлди, унинг танаси эса 4 июль куни шу ердаги кўл тубидан, етти метр чуқурликдан топилди.

Мачу-Пикчу шари харобалари. Фото: Big Cities

Мачу-Пикчу шари харобалари. Фото: Big Cities

Ўша куни 51 ёшли германиялик сайёҳ тоғ чўққисида жойлашган қадимги Мачу-Пикчу шаҳрида селфи тушиш пайтида ҳалок бўлди. Эркак қияликка жуда яқин келиб, ўзини сакраган ҳолда фотосуратда қайд этишга уринди. Лекин у сакраш чоғида мувозанатни йўқотиб, жарликка қулади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Китоб
“Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида
Дунё
Юзга тушган чандиқ, қулдорларга қарши кураш ва театрда отиб кетилган президент — Линкольн. Халқ орасида энг машҳур АҚШ президенти тақдири
Кино
“Ёнарқўнғизлар қабри”, “Юрак шивири”, “Мушукнинг қайтиши”  — Япон режиссёрларининг энг яхши анимелари