Рио-де-Жанейро аэропортида норозилик акциясини ўтказаётган полиция ходимлари ташрифчиларни ўзига хос баннер билан кутиб олмоқда. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
«Жаҳаннамга хуш келибсиз. Полиция ва ўт ўчирувчиларга маош тўланмайди, Рио-де-Жанейрога келувчилар хавфсизликда бўлмайди», — деб ёзилган баннерда.
Бундан ташқари, аэропортдан шаҳарга олиб борадиган автострадада номаълум шахслар «Хуш келибсиз, бизда шифохоналар йўқ!» деб ёзиб қўйди.
17 июнь куни шаҳар губернатори Франсиско Дорнеллес федерал бюджетдан ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат транспортига қўшимча пул ажратишни талаб қилди. Акс ҳолда бу хизматлар тўхтаб қолади, деб огоҳлантирди амалдор.
Изоҳ (0)