Хитой аҳолиси 1,3 миллиард кишидан ошади. Статистик маълумотларнинг далолат беришича, мамлакатда аҳоли зичлиги 1 квадрат километрга 139 кишини ташкил этади.
Шунга қарамай, Хитойда ҳам кимсасиз жойлар бор экан. Ганьсу провинциясида жойлашган ташландиқ Сюэньшаньше арвоҳ-қишлоғи мана шундай гўшалардан биридир. У ерда бир киши — Лю Шенгдзя исмли эркак истиқомат қилади.
Унинг барча қишлоқдошлари ё вафот этган, ё бошқа жойларга кўчиб кетгандир. Ўн йилдан буён у бу ерда ёлғизликда яшаб келмоқда. Лю қўй боқади ва одамлар гавжум бўлган шаҳарларга мутлақо интилмайди.
TravelAsk Люнинг турмуш тарзи акс этган фотосуратларни тақдим этди.
Изоҳ (0)