IDC (International Data Corporation) халқаро таҳлилий компанияси 2016 йилдаги смартфонлар харидлари юзасидан ўз прогнозини эълон қилди. Унга кўра, харидлар ҳажмининг ўсиши, илгари кутилганидек, 5,7 фоизни ташкил этмайди, деб хабар бермоқда «Hi-Tech.Mail.ru».
Ушбу кўрсаткич 2,7 фоизга туширилди — эндиликда харидлар фақат 3,1 фоизга ўсиши кутилмоқда. Қиёс учун, 2014 йилда ўсиш 27,8 фоизни, 2015 йилда эса 10,5 фоизни ташкил этган эди.
Таҳлилчилар бу ҳолатни бир қатор бозорлар, айниқса Хитойдаги вазият билан боғламоқда.
2016 йилда жами 1,48 миллиард дона мобил ускуна сотилади. 2020 йилда бу кўрсаткич 1,84 миллиардга етади.
Android’даги смартфонлар харидлари ўсиши 6,2 фоизни ташкил этади — дунё бўйлаб бундай ускуналардан жами 1,24 миллиард сотилади.
iPhone харидлари эса 2 фоизга қисқариб, 226,8 миллионга тенг бўлади.
2020 йилда бу кўрсатчиклар мувофиқ равишда 1,57 миллиард ва 267,1 миллионга тенг бўлади.
Шу тариқа, 2016 йилда бозордаги улушлар 83,7 ва 15,3 фоизга, 2020 йилда эса 85,1 ва 14,5 фоизга тенг бўлади. Windows-смартфонлар улуши 2016 йилда 0,8 фоизни ташкил этаётган бўлса, 2020 йилда 0,4 фоизга қадар қисқаради.
Изоҳ (0)