Эрон шу йил ўзи ишлаб чиқарган сунъий йўлдошдан камида биттасини учиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда миллий космик агентлик раҳбари маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Февраль ойида Ислом республикаси «Тонг» сунъий йўлдошини муваффақиятли тарзда орбитага чиқарган эди.
Эроннинг ўзи ишлаб чиқарган илк сунъий йўлдош — «Умид» эса 2009 йилда учирилган эди. Унинг кетидан 2009—2012 йилларда орбитага яна учта сунъий йўлдош чиқарилган.
Изоҳ (0)