Афғонистонда амалга оширилган авиазарбалар натижасида камида 29 жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда, Khaama Press нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мамлакат мудофаа вазирлиги вакилларининг маълум қилишича, ҳаво операциялари Боғлон ва Қандаҳор вилоятларида ўтказилди. Операциялар давомида олти жангари яраланди, уларнинг бошпанаси ва транспорт воситалари, шунингдек, аслаҳахонаси йўқ қилинди.
Изоҳ (0)