Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россияда миллий криптовалютани жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда, «Коммерсантъ» нашри маълумотига таяниб, Meduza хабар беради.

Фото: «163gorod.ru»

Фото: «163gorod.ru»

«Росфинмониторинг» директори ўринбосари Павел Ливадний ҳозирча қонун лойиҳасининг йўқлиги, бироқ Молия вазирлиги ва Марказий банкнинг учрашувларида банклар вакиллари билан криптовалютани жорий этиш ғояси муҳокама этилаётганлигини маълум қилди.

Россия криптовалютаси эмиссиядан холи бўлмаслиги ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эмитенти бўлиши тахмин қилинмоқда. Гап криптовалюталар эмиссияси ишониб топшириладиган молиявий ташкилотлар ҳақида бормоқда.

Компания ва фуқаролар рубль ёки бошқа валютани махсус электрон майдончаларда ўрнатилган қоидалар бўйича криптовалютага алмаштириши мумкин бўлади. Аноним ўтказмаларни минимум даражага камайтириш учун криптовалютага эгалик қилаётган кишиларнинг шахси идентификацияланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Дунё
Франция президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган аёл ҳибсга олинди