Хонанда Адель Sony Music билан Буюк Британия учун рекорд даражадаги сумма — 90 миллион фунтга (130 миллион доллар атрофида) тенг шартнома имзолади. Келишув 28 ёшли қўшиқчининг мол-дунёсини деярли икки баробарга ошириб, 175 миллион фунтга (254 миллион доллар) етказади, дея хабар беради «РБК».
«Биз бугунги авлод мусиқасининг энг ёрқин юлдузи бўлган Аделни қўлга киритдик. Sony Music унинг қўшиқларини бутун дунё бўйлаб тарқатишда эксклюзив ҳуқуққа эга бўлмоқда», — дея таъкидлаган компаниядаги манба.
Британиялик ижрочининг олдинги рекорд шартномаси 2002 йилда EMI билан 80 миллион фунтлик (116 миллион доллар) шартнома тузган Робби Уильямсга тегишли эди. Аделнинг Sony билан шартномаси аёл ижрочилар ўртасидаги рекордни ҳам янгилади. Унгача бу мақом 2001 йили Arista компаниясидан 70 миллион фунт (101 миллион доллар) олган Уитни Хьюстонга насиб этганди.
Изоҳ (0)