Канада Беларусга қарши санкцияларнинг бекор қилингани ҳақида баёнот берди. Санкциялар 2006 йил 14 декабрида жорий этилган эди, деб хабар беради TJournal «РБК»га асосланиб.
«Ушбу баёнот Канада томонидан Беларусь ҳукумати охирги ойларда бир қатор соҳаларда, биринчи навбатда — сиёсий маҳбусларни озод қилиш ва 2015 йил октябрида президентлик сайловларини ўтказишда силжишга эришганлигининг тан олганини акс эттиради», — дейилади ҳужжатда.
Илгарироқ ЕИ ҳам санкцияларни бекор қилган, АҚШ эса бир қатор Беларусь компанияларига нисбатан чекловларни енгиллаштирган эди.
Изоҳ (0)