Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Газета.uz» интернет-нашри GM Uzbekistan йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб серияли равишда ишлаб чиқарадиган янги авлод Chevrolet Nexia автомобили билан яқиндан танишди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Nexia — GM Uzbekistan миллий авто ишлаб чиқарувчисининг энг оммабоп моделларидан бири сифатида ҳам мамлакат ичида, ҳам хорижда икки ўн йиллик давомида кенг фойдаланиб келинмоқда. 1996 йилдан буён фақатгина Ўзбекистоннинг ўзида 1 миллион дона биринчи ва иккинчи авлод Nexia (N150) автомобили сотилди.

2016 йилда автомобиль тарихида янги босқич бошланади — йилнинг иккинчи ярмида GM Uzbekistan янги авлод Chevrolet Nexia’ни серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу навбатдаги рестайлинг эмас, балки хавфсизлик, қулайлик ва замонавий даражада жиҳозланган бутунлай янги автомобиль ҳисобланади.

Замонавий ва технологик

N150 моделидан фарқли равишда, янги Nexia ABS ва ҳайдовчи хавфсизлик ёстиғи билан таъминланган (энг юқори позицияда қўшимча опсия сифатида олд йўловчи учун ҳам хавфсизлик ёстиқчаси мавжуд). Машина, шунингдек, иммобилайзер, кундузги олд чироқлар (DRL) ҳамда Isofix болалар ўриндиқлари учун мустаҳкамлагичлар билан таъминланган.

Модель GM Powertrain-Uzbekistan ҚК томонидан ишлаб чиқарилган сиғими 1,5 литрга тенг, 16 клапанли 109 от кучига эга бензинли S-TEC III двигатели ва беш босқичли механик ёки олти босқичли автомат тезлик узатмалар қутиси билан таъминланган. Учинчи LTZ позицияда (типтроник функцияли) автомат тезлик узатмалар қутиси мавжуд бўлиб, мазкур позицияда механик тезлик узатмалар қутили машиналар ҳам тақдим этилади.

Кондиционер ёқилганда ва уч йўловчи бўлганда автомобиль эпчиллик билан, зўриқишсиз тезлик олди. «Эски» Nexia билан солиштирилганда, янги машина қарийб шовқин солмасдан ҳаракатланди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Экстерер ва интерьер

Учинчи авлод Nexia автомобили янги радиатор панжараси, янгича асосий ва туманга қарши чироқлар, DRL ҳамда қуйма пўлат дискларга (юқори позицияда) эга. Олд бампер пиёдаларни ҳимоя қилиш талабларига жавоб беради.

Машина 11 рангда тақдим этилади (шулардан 4 таси — янги ранглар). Том остида кўпроқ жой бор; ҳайдовчи ўриндиғи паст-баландлик бўйича созланиши мумкин.

Тўрт кегайли рул чамбараги Lacetti’ники билан бир хил. Рул устунини ҳам паст-баландлик бўйича созлаш мумкин. Учинчи позицияда рул чамбарагида аудиотизимни бошқариш модули мавжуд.

Audiотизимда Bluetooth, AUX, handsfree бор. USB порти тўхташ тормоз дастаси ёнида қулай қилиб жойлаштирилган. Ҳажми 400 литр бўлган юкхона калит ва ҳайдовчи эшигидаги тугма орқали очилади.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Умумий таассуротлар

«Газета.uz»нинг ёзишича, янги автомобиль вақт синовидан ўтган Nexia нинг муносиб вориси бўла олиши шубҳасиз. Замонавий ташқи қиёфаси ва сўнгги талаблар асосида жиҳозланган модель ҳам миллий, ҳам хорижий харидорлар ўртасида кенг оммалашувига замин яратади.

Янги Nexia’нинг кўпроқ суратларини «Газета.uz»да томоша қилиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ осмонида разведкачи ҳаво шари аниқланди. Пентагон шарни Хитойга тегишли деб ҳисобламоқда (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 февраль куни ҳам ёмғир ёғади
Кино
Кино ижодкорлар томонидан ишора қилинган, аммо кўпчилик пайқамаган машҳур фильмлардаги деталлар (фото)