«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини жорий мавсум якунида клубни тарк этганидан сўнг фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш истагини билдирди, деб хабар бермоқда «Sovsport.ru».
2013 йилдан буён «Манчестер Сити»ни бошқариб келаётган чилилик мутахассис жорий мавсум якунида ўз ўрнини «Бавария» устози Хосеп Гвардиолага бўшатиб беради. «Шаҳарликлар» 45 ёшли испаниялик мутахассис билан 3 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилганди.
Мануэль Пеллегрини Россия, Хитой ҳамда Қатардан келган таклифларни рад этди. У ёзда Англия Премьер-лигасида ишлаш вариантларини кўриб чиқмоқчи. Чилилик мураббийнинг хизматларига «Эвертон» ҳамда «Уотфорд» клублари қизиқиш билдирган. Шунингдек, Арсен Венгер «Арсенал»дан кетса, жамоа Пеллегринини таклиф қилиши мумкин.
Изоҳ (0)