Бокс бўйича супероғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBO версияларининг жаҳон чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри ОАВ вакиллари билан ўзгача форматда суҳбатлашди. Фьюри ўзига савол бериб, ўзи жавоб қайтарди, деб хабар қилмоқда «Корреспондент.net».
«Владимир Кличко реванш жангида бошқача ҳаракат қиладими? Билмайман ва бу мени қизиқтирмайди. Мен бошқача ҳаракат қиламанми? Буни ҳам билмайман ва бу ҳақда ўйламаяпман. Машғулотлар ўтаяпманми? Ҳа. Бўлажак жанг яхши бўладими? Бунга пул тиксангиз ҳам бўлади. Кимдир нокаутга учрайдими? Ҳа, умид қиламанки бу мен бўламан», – деди Тайсон Фьюри.
Қайд этиш жоиз, 27 апрель куни Тайсон Фьюри ва украиналик Владимир Кличко жанги олдидан Манчестерда ўтказилган матбуот анжуманида Кличко Деонтей Уайлдер (АҚШ), Энтони Жошуа (АҚШ) ва Тайсон Фьюрига рингда ким хўжайинлигини кўрсатиб қўймоқчи эканини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Фьюри–Кличко ўртасидаги реванш жанги 9 июль куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади. Боксчилар ўртасидаги дастлабки жангда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра британиялик боксчи ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)