29 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Таиланд делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Делегацияга Таиланд ташқи ишлар вазирининг қиролликнинг 2017–2018 йилларга БМТ Хавфсизлик Кенгаши вақтинчалик аъзолигига сайланиши масалалари бўйича махсус вакили Чалермпол Танчитт бошчилик қилди.
Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)