Brent маркасидаги нефть нархи Лондон биржасидаги савдоларнинг очилишида 6,5 фоизга пасайиб, баррелига 40,42 долларни ташкил этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Аввалроқ нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатлар Доҳада 17 апрель куни имзолаши керак бўлган битим лойиҳаси октябргача нефть ишлаб чиқариш ҳажмини 2016 йил январдаги даражада сақлаб туришни назарда тутиши ҳақида маълум қилинган эди.
Бироқ учрашувда нефть ишлаб чиқарувчилар нефть ишлаб чиқариш ҳажмини музлатиб қўйиш юзасидан келишувга эриша олмади. ОПЕК мамлакатлари (Эрондан ташқари), шунингдек, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Уммон ва Баҳрайн иштирок этган Қатардаги учрашув натижа бермади.
Учрашувга изоҳ берган Россия энергетика вазири Александр Новак ОПЕК таркибига кирувчи бир қатор мамлакатлар музокаралар бошланишидан сал олдинроқ ўз позицияларини ўзгартирганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)