АҚШ президентлиги лавозимига номзодлар Тед Круз ва Берни Сандерс тегишли равишда республикачилар ва демократлардан Висконсин штатидаги дастлабки сайловларда ғолиб бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Круз учун дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича Республикачилар партияси тарафдорларининг 51 фоизи овоз берган. Унинг рақиби Дональд Трамп 32 фоиз овоз тўплаган.
Сандерс Висконсиндаги праймеризда овозларнинг 55 фоизини тўплаган. Иккинчи натижани кўрсатган Ҳиллари Клинтон 45 фоиз овоз олган.
Изоҳ (0)