Озарбайжон Қорабоғ можароли ҳудудида ўт очишни тўхтатишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат ТИВ матбуот котиби Ҳикмет Гажиев журналистларга маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, бунинг учун Арманистон қўшинлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларига мувофиқ барча босиб олинган ҳудудлардан чиқариб кетилиши, шунингдек, мамлакатнинг халқаро тан олинган чегаралари доирасида Озарбайжоннинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаши лозим.
«Озарбайжон бир неча марта маълум қилганидек, ўт очишни тўхтатишнинг бузилиши ва кескинлик юзага келишининг асосий сабаби Озарбайжоннинг оккупация қилган ҳудудларида Арманистон қўшинларининг мавжудлигидир», — деди Гажиев.
Изоҳ (0)