Вашингтонда бўлиб ўтган ядровий хавфсизлик бўйича тўртинчи халқаро саммит бу форматдаги охирги тадбир бўлди. Бу ҳақда, иштирокчиларнинг Оқ Уй томонидан чоп этилган якуний коммюникесига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, ўсиб бораётган ядровий террорчилик таҳдиди халқаро ҳамкорликни, шу жумладан, миллий қонунчилик меъёрларига мувофиқ равишда ахборот алмашишни талаб қилади.
Шунингдек, ҳужжатда глобал ядровий хавфсизлик архитектурасини мустаҳкамлаш ишида марказий ўрин Халқаро атом энергияси агентлигига (МАГАТЭ) ажратилиши таъкидланди.
Ядровий хавфсизлик бўйича тўртинчи саммит 31 мартдан 1 апрелгача АҚШ пойтахти Вашингтонда бўлиб ўтди. Россия унда «мавзу бўйича ўзаро алоқаларнинг танқислиги» туфайли қатнашишдан бош тортди. Ўз навбатида, АҚШ президенти Обама The Washington Post газетасида саммитнинг биринчи куни чоп этилган материалда Россияни ядровий қурол миқдорини қисқартириш борасидаги музокараларда иштирок этишга чақириб, расмий Вашингтон ва Москва бутун дунё ядровий захирасининг 90 фоизига эгалик қилишини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)