Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Сурия ҳудудидаги ҳужум авиациясининг катта қисмини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги расмий вакили Патрик Райдер маълумот берди, деб ёзади «РБК».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Бу ерда уларнинг вертолёт ва транспорт самолётлари ҳозир ҳам бор. Лекин зарбалар беришда қўлланган самолётларнинг катта қисми Сурияни тарк этганини кўрдик», — маълум қилди у.

Райдернинг таъкидлашича, Сурия ҳукумат қўшинлари авиация эмас, артиллерия билан қўллаб-қувватланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун муқаддам РФ президенти Владимир Путин Россия қўшинларини Суриядан олиб чиқишни бошлашга буйруқ берган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда