Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Chevrolet компанияси Sonic оиласи (Россия бозорида модель Aveo деб номланади)нинг янгиланган талқинини намойиш этди. Седан ва хетчбекнинг оммавий намойиши март ойи охирида Нью-Йоркдаги моторшоуда бўлиб ўтади, деб хабар беради «Carzone.uz».

Фото: «Carzone.uz»

Фото: «Carzone.uz»

Рестайлинг қилинган Sonic янги авлод Spark компакт-кари услубида ишлаб чиқилган ўзгача радиатор панжарасига эга бўлди. Бундан ташқари, модель ёруғлик диодли шакли ўзгартирилган асосий чироқлар, бошқа олд ва орқа бампер, янги капот ва ўзгача дизайндаги ғилдирак дискларига эга бўлган.

Фото: «Carzone.uz»

Фото: «Carzone.uz»

Фото: «Carzone.uz»

Фото: «Carzone.uz»

Интерьер фотосуратлари ҳозирча эълон қилингани йўқ, бироқ авто ишлаб чиқарувчи «Соник»да модернизацияланган олд панел ва қиздириладиган ўзгача рул чамбараги бўлишига ваъда бермоқда. Бундан ташқари, модель билан етти дюймли дисплей, Apple CarPlay ва Android Auto’ни қўллаб-қувватловчи интерфейс, Wi-Fi нуқтаси ва LTE тармоғига уланиш имконига эга янгича ахборот-кўнгилочар комплекс таклиф этилади.

Фото: «Carzone.uz»

Фото: «Carzone.uz»

Фото: «Carzone.uz»

Фото: «Carzone.uz»

Двигательлар сафи ўзгаришсиз қолади. Улар 1,8 литр ҳажмли «атмосфера» ва 1,4 литрли 138 от кучига эга турбомоторни ўз ичига олади. Трансмиссия – олти босқичли «механика» ёки худди шунча диапазондаги «автомат».

Янгиланган Chevrolet Sonic оиласи автомобилларининг Америкадаги савдоси 2016 йил кузидан бошланади. Модель нархи тахминан 14,5 минг доллардан бошланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Маҳаллий
Тошкентнинг яна қатор ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди