Эронда 26 февраль, жума куни парламент учун умумий сайловлар бошланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Сайлов участкалари маҳаллий вақт бўйича 8:00 да очилди. Сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга 55 миллионга яқин эронлик иштирок этиши мумкин.
Эрон парламенти – Ислом кенгаши мажлиси тўғридан-тўғри, яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Сайловлар натижаларига кўра, 25 фоиздан кўп овоз олган номзодлар Мажлис депутати бўлади. Қолган даъвогарлар курашни иккинчи турда давом эттиради.
Ички ишлар вазирлиги сайловларни ташкил этади ва расмий натижаларни эълон қилади.
IRNA агентлигининг маълум қилишича, парламент сайловларида 290 та депутатлик ўрни учун беш мингга яқин номзод курашади.
Изоҳ (0)