Ўзбекистоннинг теннисчиларидан бири Влада Экшибарова Москва шаҳрида старт олган, соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларига тенг теннис турнирининг саралаш баҳсидан ўта олмади. Бу ҳақда «ITFtennis.com» хабар бермоқда.
Мусобақанинг асосий босқичига чиқиш учун ўтказилган саралаш баҳсида Экшибарова словакиялик Кристина Шмидловага қарши кортга чиқди ва 4:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашув давомида 26 ёшли ўзбекистонлик теннисчи иккита эйс амалга оширган бўлса, 18 ёшли Шмидлова битта эйс билан кифояланди.
Таққослаш учун, Влада Экшибарова WTA рейтингида 575, Кристина Шмидлова эса 435-ўринда таснифланган.
Изоҳ (0)