«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес «Арсенал»га қарши ЕЧЛ нимчорак финалида баҳс ўтказиш учун Лондонга учиш олдидан паспортини уйда унутиб қолдирди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Уругвайлик футболчи аэропортга келганидан сўнг ўз паспортини уйда унутиб қолдирганини тушуниб етди. Шундан сўнг, каталон клубининг делегация аъзоларидан бири Суареснинг уйига бориб, унинг паспортини аэропортга келтирган. Натижада, ҳужумчи жамоа билан биргаликда Лондонга учиб кетди.
Қайд этиш жоиз, «Арсенал» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув бугун, 23 февралдан 24 февралга ўтар кечаси, тунги 00:45 да бошланади.
Изоҳ (0)