Ироқнинг Дияла вилояти полицияси раҳбари, полковник Холид ал-Карахий унга қарши уюштирилган суиқасд оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда, вилоят хавфсизлик қўмитаси раиси Содиқ ал-Ҳусайнийга асосланиб, «ТАСС» ахборот берди.
Айтилишича, полиция раҳбарининг машинаси вилоят маркази – Бақуба шаҳрининг жанубий қисмида портлатиб юборилган. Жорий маълумотларга қараганда, портловчи ускуна ал-Карахийнинг хизмат машинаси остига жойлаштирилган ва унинг автоуловга ўтириши билан ҳаракатга келтирилган.Портлаш чоғида полковник билан бирга бўлган полиция зобити ҳам ҳалок бўлган.
Дияла тергов органларининг фикрича, терактда ИШИД гуруҳи тарафдорларининг қўли бор.
Изоҳ (0)