«Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати ўзи учун охиргиси бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Қатардаги жаҳон чемпионати мен учун охиргиси бўлса керак, деб ўйлайман. Худди Дубай каби, Қатарда ҳам кўп таътилларимни ўтказаман. Мазкур чемпионат сўнгги халқаро турнирим бўлиши мумкинлигидан мамнунман», — дея таъкидлаган Роналду.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Криштиану тадбиркорликни йўлга қўйиш — меҳмонхона очиш масаласида Марокашга боргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)