Испания Кубогининг ярим финал босқичи доирасида биринчи ўйин бўлиб ўтди. «Барселона» ўз майдонида «Валенсия»га ҳеч қандай имконият қолдирмади, деб хабар беради «Stadion.uz».
Ўзининг инқироз даврини бошдан кечираётган «кўршапалаклар» «Камп Ноу»да рақибга қаршилик кўрсата олмади.
Учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ каталонияликлар ҳисобни 3:0 га етказди. Бўлим сўнгида «Валенсия» футболчиси Мустафи майдондан четлатилди. Иккинчи бўлимда мезбонлар яна 4 та голга муаллифлик қилди. Бу ўйинда Месси ўз ҳисобига 3 та, Луис Суарес эса 4 та гол ёзиб қўйди.
Бир ҳафтадан сўнг жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Аммо «Барселона»ни муддатидан олдин финалга чиққани билан табрикласа ҳам бўлади.
Изоҳ (0)