Forbes тахмини бўйича дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган спортчиси, америкалик боксчи Флойд Мейвезер бизнесмен Тимофей Кургин ва ака-ука Ананьевларга тегишли «Четире сезона» улгуржи-тарқатиш марказининг Москва вилоятидаги тармоғи эгаларидан бирига айланиши мумкин. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Кургиннинг айтишича, спортчи жами 200 миллион доллар баҳоланаётган марказнинг 10—25% улушини 20—50 миллион долларга харид қилиш ниятида. Айни пайтда битим ўзаро келишув босқичида, якуний қарор март ойида чиқарилиши кутилмоқда.
Мейвезернинг вакиллари мазкур янгиликка изоҳ бермаган.
Изоҳ (0)