Перуда Зика вируси билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Хавфли касаллик Перу пойтахтига яқинда Колумбия ҳудуди орқали кириб келган Венесуэла фуқаросида аниқланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Бемор алоҳида сақланмоқда ва биз вирус тарқалиб кетишининг олдини олиш учун чоралар кўрмоқдамиз», — дейди Перу соғлиқни сақлаш вазири Анибал Веласкес. Унинг сўзларига қараганда, яқин кунларда мамлакатга четдан кириб келган кишиларда ушбу вирус билан касалланишнинг янги ҳолатлари қайд этилиши кутилмоқда.
Касалликнинг авж олиши Осиё, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка ҳамда Тинч океани ҳудудида қайд этилган. Вирус, айниқса, Ғарбий яримшарда тез тарқалмоқда, у 55 та мамлакатдан 20 тасига кириб келди.
Изоҳ (0)