Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2015 йилги спорт мавсуми ўзбекистонлик олимпиячилар учун масъулиятли мусобақаларга бой бўлди. Ўзбекистонлик спортчилар спортнинг қатор турларида 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун баҳсларда иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Фото: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистонлик спортчилар бугунги кунга қадар ўтказилган лицензион мусобақаларда «Рио-2016» ўйинларига жами 51 та йўлланмани (шундан 24 таси паралимпиячиларга тегишли) қўлга киритди.

Жумладан, бугунги кунга келиб енгил атлетика спорт турида – 8 та, бокс, оғир атлетика ҳамда байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт турларида – 5 тадан, сузиш, таэквондо, эркин ва юнон-рум курашларида – биттадан йўлланма мавжуд. Бундан ташқари, ўзбекистонлик паралимпиячилар енгил атлетика спорт турида – 10 та, дзюдо спорт турида – 8 та, сузиш спорт турида – 4 та, ўқ отиш ҳамда пауэрлифтинг спорт турларида – биттадан йўлланмани нақд қилиб қўйган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда вояга етмаган бола бошқарувидаги Matiz ҳаракатсиз турган Ladа билан тўқнашди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 4 июнь куни ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Туркия президентининг инаугурация маросимида иштирок этади