2016 йил 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ватан ҳимоячилари куни (14 январь) муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Фармонга мувофиқ, ёшларни миллий истиқлол ғояси ва она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малакали кадрларни тайёрлашдаги алоҳида хизматлари, давлатнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш ишига қўшаётган катта ҳиссаси, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ҳамда тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини таъминлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун бир гуруҳ Ватан ҳимоячилари қуйидаги фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди:
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» унвони
- «Меҳнат шуҳрати»
- I даражали «Шон-шараф» ордени
- II даражали «Шон-шараф» ордени
- «Дўстлик» ордени
- «Мардлик» орден
- «Жасорат» медали
- «Содиқ хизматлари учун» медали
- «Шуҳрат» медали
Изоҳ (0)