Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Парагвай пойтахти ва мамлакатнинг сув тошқинидан жабрланган бешта департаментида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат парламенти қабул қилган қарорга асосланиб, «Корреспондент.net» хабар беради.

Фото: EPA

Фото: EPA

Фавқулодда ҳолат режимининг жорий этилиши ҳукуматга бошпанасиз қолганларга бюджетдан қўшимча маблағ ажратиш имконини беради. Ҳозирги пайтга қадар 50 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинганлиги маълум қилинмоқда.

Табиий офатга Парагвай дарёсининг тошиб кетиши сабаб бўлди. У йил давомида учинчи марта қирғоқларидан тошмоқда. Сув сатҳи етти метрдан ошиб, 1983 йилги ҳолатга яқинлашди. Ўша йили дарё сувининг сатҳи 7,72 метрга кўтарилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Спорт
Лионель Месси Роналдунинг рекордини янгилади
Маҳаллий
Қаршидаги кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди