Пауэрлифтинг ва оғир атлетика бўйича Узоқ Шарқ чемпиони Иван Савкин жами вазни 512 тонна бўлган олтита вагонни жойидан силжитишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Приморьедаги Спасск-Дальний шаҳрида Иван Савкин цемент ортилган олтита вагонни жойидан силжитиб, бир метру 60 сантиметргача бўлган масофага тортиб борди.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, Савкин бу билан янги жаҳон рекордини ўрнатган, рекорд тез орада Россия Рекордлар китобига киритилади.
2015 йилнинг март ойида владивостоклик 30 ёшли Савкин оғирлиги 365 тонна бўлган поездни жойидан силжитган эди. Турли вақтларда, спортчи кема, самолёт, «Оса» зенит-ракета комплекси, Т-34 ва Т-54Б русумли танкларни шатакка олиб тортган.
Изоҳ (0)