Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий кореялик ҳарбийлар Корея Республикасининг Сариқ денгиз ажратувчи чизиғи яқинидаги сув ҳудудига кирган номаълум кемага қарата огоҳлантирувчи ўт очди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Ҳарбий-денгиз кучлари огоҳлантиришдан сўнг, огоҳлантирувчи ўт очди», — дейилади Мудофаа вазирлиги вакили хабарида.

Ҳодиса Пеннендо ороли яқинида юз берди. Жанубий Корея Ҳарбий-денгиз кучларига қарашли патруль кемаси томонидан ўт очилди.

Мудофаа вазирлиги ҳозирча кеманинг қайси давлатга тегишли эканлиги ҳақида аниқ маълумотга эга эмас. Унинг Шимолий Кореяга тегишли ёки Хитойнинг балиқ овловчи кемаси бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентнинг икки туманида ичимлик суви бир кунга тўхтатилади 
Маҳаллий
Қатар амири Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Ўзбекистонга келади
Маҳаллий
Фарғонадаги тергов ҳибсхонасида маҳбусга тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди