Хитойнинг Ганьсу вилояти Ланьчжоу шаҳридаги нефть-кимё заводида 5 декабрь, шанба куни ёнғин юзага келди. Натижада икки киши ҳалок бўлди, яна бир кишига шикаст етди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Синьхуа» агентлигининг маълум қилишича, ёнғин 5 декабрь, шанба куни маҳаллий вақт бўйича 4:15 да, ишчилар қувурни таъмирлаётганда содир бўлган.
Маҳаллий ҳукуматнинг маълумотларига қараганда, заҳарли моддалар оқиб кетишининг олди олинган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб бориш учун махсус комиссия ташкил этилган.
Ҳозирги пайтда завод раҳбари қўлга олинган.
Изоҳ (0)