Наргиз Зокирова «Россия 1» телеканали орқали намойиш этилаётган «Главная сцена» («Бош саҳна») лойиҳасидаги иштирокини тўхтатишга қарор қилди. Мусиқий шоунинг эфирга узатилган тўртта дастуридан сўнг хонанда бошловчиликни давом эттиришдан бош тортган. Бу ҳақда «Super» хабар бермоқда.
«Экранда кўрганим ва суратга олиш жараёнида гувоҳ бўлганим бу кўрсатув ҳақидаги тасаввурларимга мутлақо тўғри келмади, — дея таъкидлаган Наргиз Зокирова. —Ушбу шоу муаллифлари ва иштирокчиларига ҳурматим баланд, аммо бошловчи эмас, қўшиқчи эканлигим барибир ўзини билдиряпти. Қачондир яна бошловчиликка қўл урган тақдиримда ҳам, бошқа мусиқали шоуни танласам керак».
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ хонанда бошловчи ролида ўзини ноқулай сезаётгани, бу унинг учун қийин синов бўлаётгани ҳақида айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)