Австрия полицияси патруль чоғида шубҳали юк машинасини тўхтатди. Унинг кузовида Сурия ва афғонистонлик 26 нафар қочоқ борлиги аниқланди, деб хабар беради «Газета.ru».
Қочоқлар орасида уч нафар мактаб ёшидаги бола ҳам бўлиб, улар сувсизликдан оғир аҳволда бўлган. Полиция чақирган тез ёрдам болалар ва уларнинг ота-онасини маҳаллий шифохонага етказган.
Нашрнинг маълум қилишича, кўчманчиларни ташувчи 29 ёшли Руминия фуқароси бўлиб, у қочишга уринган. Полиция уни қўлга олишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)