5 октябрь куни Украина, Латвия ва Россия фуқароларидан иборат халқаро экспедиция иккита ҳаво шарида Ўзбекистонга йўл олади, деб хабар бермоқда «Anhor.uz».
«Гуруҳ таркибида саккиз киши — икки учувчи, икки ҳайдовчи ҳамда тўрт сайёҳ бўлади. Биз олти суткани осмонда ўтказишни режалаштиряпмиз», - деди экспедиция раҳбари Алексей Возилов. Экспедиция саёҳатчиларга 8000 еврога тушиши айтилган.
Бу барча саёҳатчилар учун илк шундай экспедициядир. Унинг қанча давом этиши об-ҳавога боғлиқ — бир кунда 10 километрдан 500 километргача масофа босиб ўтиш мумкин. Саёҳатчилар 3000 метргача баландликка кўтарилишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)