Индонезияда 7,0 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ерости силкинишлари эпицентри Папуа провинциясининг маъмурий маркази бўлмиш Жаяпура шаҳридан 247 километр ғарбда бўлган.
Зилзила ўчоғи 53 километр чуқурликда бўлгани айтилган. Қурбонлар ва вайронгарчиликлар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ (0)