Беларусь давлати президенти Александр Лукашенко 22 июль куни франциялик машҳур актёр Жерар Депардье билан учрашди, деб хабар беради «President.gov.by».
Лукашенко ва Депардье қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш технологиясини ривожлантириш мавзуларида норасмий вазиятда суҳбатлашди.
Давлат раҳбари Жерар Депардье учун Острошицкий шаҳарчасидаги Беларусь Республикаси президентининг расмий қароргоҳига қисқа экскурсия ўтказди. Унда қишлоқ хўжалиги техникасининг бир неча намуналари билан актёрни таништирди, унга қўлда ўришни ўргатди.
Изоҳ (0)