Огайо штати губернатори АҚШ президентлиги лавозими учун курашади
Республикачилар партияси вакили, Огайо штати губернатори Жон Касич 2016 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлиги учун сайловлар пойгасига 21 июль, сешанба куни қўшилади. Бу ҳақда «Vedomosti.ru» хабар беради. У АҚШ президентлиги лавозимига 16-номзод ҳисобланади.
63 ёшли Касич 1999 йилда ҳам АҚШ президентлиги лавозими учун курашган. Бироқ ўшанда у сайловнинг охиригача қатнашмасдан, ўзининг тарафдорларига Жорж Буш учун овоз беришни таклиф қилган эди.
Шу тариқа республикачилар АҚШ президентлиги учун энг кўп номзодни илгари сурмоқда.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар
