Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бюроси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига шифохоналар хавфсизлиги индексини қўллаш бўйича миллий мутахассисларни ўқитишда ёрдам беради, деб хабар қилмоқда «Gazeta.uz».

Фото: gmoevidence.com

Фото: gmoevidence.com

Ташкилот мутахассиси 29 июндан 3 июлгача Ўзбекистонда бўлиб, шифохоналар хавфсизлиги индексини қўллаш бўйича 13 нафар миллий экспертни ўқитди. Экспертлар қаторига шифохоналар қурилиши ва техник жиҳозланишида тажрибаси бўлган муҳандислар, электр энергияси, сув таъминоти, канализация ва иситиш тизими билан шуғулланувчи муҳандис ва техниклар, ташхиз жиҳозларига хизмат кўрсатувчи тиббий техник ходимлар, шифохонанинг ҳар кунги фаолиятида иштирок этувчи врачлар ўрин олган.

Сўнгра гуруҳ Тошкентдаги учта шифохонага – шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонаси, Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббий маркази ва Республика нейрохирургия илмий марказига ташриф буюриб, уларнинг кучли ва кучсиз томонлари бўйча маълумотлар тўплади, хавфсизликни ошириш имкониятларини аниқлади. ЖССТ шаҳар клиник шифохонасига электр ўчганида операция ва реанимация хоналарига тўхтовсиз электр таъминотини амалга ошириш учун муқобил энергия манбаси бўлмагани сабабли генератор тақдим этиши айтилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)