Саудия Арабистони нефтчилари нефть қазиб олиш ҳажми бўйича янги рекорд ўрнатди, деб хабар беради RBC.
Улар 2015 йилнинг июнь ойида ҳар куни 10,564 миллион баррель нефть қазиб олди. Шу тариқа июнь ойида Саудия Арабистони олдинги ойдаги рекорд кўрсаткичдан 200 минг баррель кўпроқ натижага эришди. Ўшанда бир кунда 10,33 миллион баррель нефть қазиб олинган эди.
Аввалроқ Saudi Aramco давлат нефть компанияси ижрочи директори Аҳмад ал-Субай нефтга бўлган талабга қараб, нефть қазиб олиш ҳажмини оширишга тайёр эканлигини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)