Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Facebook ижтимоий тармоғи ўзининг тасмасида янгиликларни бошқариш бўйича ускуналар тўпламини кенгайтирди. Бу ҳақда Wired хабар беради. Фойдаланувчилар кимнинг янгиликларини биринчи навбатда кўрмоқчи эканлигини танлаши мумкин. See first иловаси (вкладка) орқали улар дўстлари рўйхатидан ва саҳифалар ичидан қизиқарлироғини танлаб, кетма-кет жойлаштириб чиқиши мумкин.

Фото: dosug.md

Фото: dosug.md

Ўзгаришлар аъзо бўлиш созламасига ҳам тегишли бўлди: Facebook постлари фойдаланувчиларга қизиқарли бўлмаган кишиларнинг саҳифасига аъзо бўлмасликни таклиф қилади. Яна алоҳида илова эса аввал бекор қилинган ёзишмаларни тиклаш имкониятини беради.

Ижтимоий тармоқ тавсия этадиган саҳифалар алоҳида иловада акс этади. Ундаги таклифлар фойдаланувчининг хоҳиши ва унга маъқул бўлган саҳифалар таҳлили асосида тайёрланади.

Ўзгаришлар Facebook’нинг iOS дастурларида 9 июлдан, Android қурилмаларида эса бир неча ҳафтадан сўнг йўлга қўйилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШда яна отишма! Виржиниядаги битирув маросимида икки киши ҳалок бўлди
Қўзиқорин
Америкалик аёл икки ой ичида кетма-кет икки марта лотереяда 1 млн доллар ютиб олди
Дунё
Гаагада Украинанинг Россияга қарши даъвоси юзасидан тарихий суд бўлиб ўтмоқда