Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссияси 16 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокими қарорига биноан ўзгартирилган метро бекатлари номларига изоҳ берди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

Фото: rpb.uz

Фото: rpb.uz

Эслатиб ўтамиз, метронинг «Чилонзор» йўлида жойлашган «Ҳамза» бекати номи «Новза» деб, «Юнусобод» йўлида жойлашган «Ҳабиб Абдуллаев» бекати номи «Шаҳристон» деб ўзгартирилган эди.

Комиссия хабарида айтилишича, Новза — жойнинг тарихий номи ҳисобланади. Қадимда бу жойдан ўтадиган Бўзсув канали ирмоғига тўғон қурилиб, баландликдаги бўш ётган ерларда боғ-роғлар яратилиб, экинзор далаларга нов (тўғон) орқали сув чиқарилган. Шу муносабат билан бу жой ва унинг яқин-атрофдаги ерлар ва маҳалла «Новза», яъни нов орқали сув чиқарилиб обод қилинган жой деб аталган. Айни пайтда Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган ушбу ҳудудда шу номдаги маҳалла, кўча, бекат, савдо мажмуаси ва масжид бор.

Шаҳристон ҳам жойнинг тарихий номи ҳисобланади. Обод шаҳар маъносини англатади. Қадимда боғ-роғ ҳудуди бўлган. Шаҳар аҳолисини мева ва сабзавот экинларини билан таъминлашда муҳим ўрин тутган. Ўтган асрнинг биринчи ярмида бу жой шаҳар ҳудудига қўшилиб, шахсий ва кўп-қаватли турар жой бинолари ҳамда маъмурий иншоотлар, кенг ва равон йўллар бунёд этилди. Шаҳар аҳолиси орасида бу жой шу ном билан маълум ва машҳур. Бу жойдаги метро бекатининг лойиҳадаги номи шу ном билан юритилган. Айни пайтда Юнусубод туманининг марказий ҳудудида жойлашган ушбу ҳудудда шу номли чорраҳа, савдо мажмуаси, бекат, маҳалла ва кўча мавжуд.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Шоу-бизнес
Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари