21 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган норвегиялик террорчи Андерс Брейвик Осло университетининг сиёсатшунослик факультетида сиртдан ўқиш учун ҳужжат топширди, деб хабар бермоқда «Европейская правда».
Норвегия қамоқхоналари маҳбуслари агар барча талабларга жавоб берса ва бошқа номзодлар билан рақобатдан ўтолса олий таълим олиш ҳуқуқига эга. Осло университети ректори Оле Петер Оттерсеннинг сўзларига кўра, Брейвик қабул қилинган тақдирда, қамоқхона қоидалари унга талабалар ва профессорлар билан алоқада бўлишга рухсат бермайди, интернет орқали ҳам университет билан алоқа қилолмайди, ўқиш қамоқхонада унга бириктирилган киши орқали амалга оширилади. Брейвикнинг қабул қилингани ёки қилинмагани 20 июль куни маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Андерс Брейвик 2011 йилда Осло марказида ташкиллаштирган ва амалга оширган теракти оқибатида 77 киши ҳалок бўлиб, 151 киши жароҳат олган. 2012 йилда у 21 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган, бу жазо чекланмаган марта янгиланиши мумкин.
Изоҳ (0)