Мадоннанинг Bitch I’m Madonna номли қўшиғига ишланган клипда Бейонсе, Канье Уэст, Ники Минаж, Майли Сайрус, Рита Ора, Александр Ванг ва Кэти Перри каби юлдузлар қатнашди, деб хабар беради «Nur.kz» «Spletnik.ru» маълумотларига таяниб.
Интернетда кўплаб реклама видеороликлари пайдо бўлди. Аввалроқ қўшиқчи юлдузли меҳмонлар билан кутилмаган совға тайёрлаётгани ҳақида айтган эди. Улар номларининг ошкор қилиниши қизиқишларни янада орттирди.
Қўшиқчининг Bitch I’m Madonna композицияси унинг 10 март куни тақдимоти бўлиб ўтган Rebel Heart номли янги альбомидан учинчи қўшиқдир.
Изоҳ (0)